Ботир Аҳмедов ва Алберто Пуэлло жаҳон чемпионлик жанги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди
Ўзбек боксчиси Ботир Аҳмедов (9-1, 8КО) 20 август куни Америка Қўшма штатларининг Флорида штатида ташкил этиладиган бокс оқшомида супер енгил вазн тоифасида вакант қолган WBА жаҳон чемпионлик камари учун Доминикан вакили Алберто Пуэллога (20-0, 10 КО) қарши жанг олиб боради. Ваҳс олдидан боксчилар ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар:
"Ниҳоят, яна жаҳон чемпионлиги учун имкониятни қўлга киритаётганимдан ҳурсандман. Жаҳон чемпиони бўлиш мақсадимга эришиш учун жуда кўп меҳнат қилдим. Бу сафар мен ушбу имкониятдан тўлиқ фойдаланишим учун барча нарсани ишга соламан", - дейди Аҳмедов.
"Мен ўз жамоам ва мамлакатим учун бу баҳсда ғалаба қозонишимга ишончим баланд. Бу имкониятдан максимал даражада фойдаланишга тайёрман. Менинг ягона эътиборим ушбу ғалабани қўлга киритиш, жаҳон чемпиони бўлиш ва бундан кейин мен дуч келадиган барча қийинчиликларни енгишга қаратилган", - дейди Пуэлло.
Ҳозирда, Алберто Пуэлло мазкур вазн WBА рейтингини бошқариб бораётган бўлса, Аҳмедов иккинчи ўринда турибди. 20 август куни бўладиган жанг ғолиби Жош Тейлордан вакант бўлиб қолган камарга эга чиқади.
Шунингдек, SPORTS.UZ сайти Ботир Аҳмедов билан ташкил қилган интервьюни қуйида томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар