Ботир Аҳмедовнинг чемпионлик жанги якунланди

  • 21 август, 2022, 08:19
  • 4
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида WBА жаҳон чемпионлик камари учун ҳамюртимиз Ботир Аҳмедов ва Алберто Пуэлло ўзаро жанг олиб борди. 

Кескин ва муросасиз кечган баҳсда Аҳмедов мунтазам босим қилган ҳолда яхши жанг ўтказди. Тўлиқ давом этган жангда битта ҳакам 115-113 ҳисобида Аҳмедовнинг ғалабасини қайд этган бўлса, қолган икки ҳакам бир ҳил 117-111 ҳисобида Пуэлло ғалаба қозонди деб топди ва шу тариқа Алберто Пуэлло супер енгил вазн тоифасида WBА жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
араббаевич давлат
22/08/2022 11:49
Афсус. Бизникилар "Накаут" билан ютмаса, хакамлар Бизникиларга ютукни бермас эканда.
22/08/2022 13:45
Нокаут ечим эмас! Енгил вазнда нокаут килиш жуда жуда хам кийин масала! Ботирни нокаут фоизи жуда яхши, лекин бундан куп булмайди. Ботир оёк харакатларини яхшилаши керак. Боксда асосий курол кул булгани билан, асосий ютукни оёк таъминлайди.
Baxil Alihuja
22/08/2022 13:39
Нокаутга интилиш керак, лекин хар доим эмас! Пуэлло контрхужумда яхши химояланди, зарба уткизган булса хам, хакамларга яхши курина олди. Ютиш учун нокаут яхши лекин, унга эришиш осон эмас. Ботирни нокаут фоизи жуда яхши. Уз вазни учун бундан баланд булмайди. Яъни Ботир уртадан енгилрок вазнда булгани учун нокаутлар бу вазнда жуда хам кам булади. Ботирга Руфат ака ва Мухаммадкодирлар жуда яхши ёрдам бера олишса керак.
Baxil Alihuja
22/08/2022 13:20
Ботир жуда яхши жанг утказди! Лекин химояланмади. Тугри кабул килганидан кура купрок зарба берди, ва агарда очколар хисобида тугри бахоланганда голиб буларди. Химояни яхшилаши керак. Бу вазнларда химояси энг яхши Мухаммадкодир ва Фазлиддин. Хужуми энг огир Шохжахон булса керак. Кудратилло ва Шахрам хам якин вазнлардаги яхши боксчилар.