Ботиршер супержанг бўладиган кечада рингга чиқади
Ads

19 ноябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида россиялик Сергей Ковалёв ва америкалик Андре Уорд ярим оғир вазнда WBA (Super), WBO ҳамда IBF йўналишлари чемпионлик камари учун жанг қилади. 

T-Mobile Arena мажмуасида бўладиган профессионал бокс кечасини миллионлаб бокс мухлислари ва мутахассислар кузатиб боради. Ушбу кечада ўзбек бокс мактаби тарбияланувчиси Ботиршер Обидов ҳам жанг ўтказади. 

Профессионал боксчи сифатида саккизинчи жангини ўтказаётган ҳамюртимизнинг бу галги рақиби россиялик енгилмас боксчи Баҳром Муртазалиев бўлади. Икки йилдан буён профессионал бокс жангларида қатнашаётган Баҳром олти жангдан тўрттасида рақибиларини нокаут қилган. 

Ўтган йилдан бери профессионал боксда қатнашаётган Ботиршер Обидов эса олтита ғалаба (иккита нокаут) ва битта дуранг қайд этган. 

Ботиршер ва Баҳром ўртасидаги жанг сакктз раунд қилиб белгиланган. 

Бўлажак муҳим жангда ўзбек боксчисига омад тилаймиз!

SPORTS.uz