Boxing Day: "Манчестер Сити" йирик ҳисобда "Халл Сити"ни енгди

 

Англия чемпионати 18-турида "Манчестер Сити" жамоаси сафарда "Халл Сити" меҳмони бўлди. 

Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда "шаҳарликлар" 3:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 

Дастлабки гол 72-дақиқага тўғри келди. Яя Туре пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 6 дақиқадан кейин Ихеаначо ҳисобни оширди. Ўйин якунида Дэвис ўз дарвозасини ишғол қилиб, "Манчестер Сити"нинг йирик ғалабасига ҳисса қўшди. 

Халл – Манчестер Сити 0:3 (0:0, 0:3)

Голлар: 0:1 – 72, пенальти Туре, 0:2 – 78 Ихеаначо, 0:3 – 90, автогол Дэвис.

Халл – Маршалл, Магуайр, Доусон, Дэвис, Аль-Мухаммади, Ливермор (Хенриксен, 74), Хаддлстоун (Мэйсон, 63), Клукас (Диоманде, 78), Робертсон, Снодграсс, Мбокани.

Манчестер Сити – Браво, Санья, Отаменди, Стоунз (Коларов, 18), Клиши, Фернандиньо, Туре, Стерлинг, Сильва (Фернандо, 87), Нолито (Ихеаначо, 57), де Брюйне.

Огоҳлантириш: Мэйсон (82).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!