Браим Диас ёзда сотилиши мумкин: "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браим Диас ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, "қаймоқранглилар" марокашлик футболчи учун 40–45 миллион евро миқдорида таклиф тушса, уни сотишга тайёр.

Манбага кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби аллақачон эҳтимолий трансфер шартларини аниқлаш мақсадида сўров юборган. "Канонирлар" қишки трансфер ойнасида ҳам Диасга даъвогарлар қаторида тилга олинган эди.

Машҳур Transfermarkt портали экспертлари 26 ёшли футболчининг бозор қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!