Бранислав Иванович "Зенит"ни тарк этди

Сербиялик ҳимоячи Бранислав Иванович “Зенит”ни тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Айрим манбаларга кўра, 36 ёшли футболчи фаолиятини “Эвертон”да давом эттиради. Уни шахсан “Челси”даги собиқ устози Карло Анчелотти ўз жамоасида кўрмоқчи.

Маълумот учун, Иванович “Зенит” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида питерликлар сафида 125 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!