Brave CF промоушенида Nursulton Team клубининг уч нафар вакили жанг қилади

  • 1 июнь, 19:39
  • 0
  • MMA

18 июнь куни Бухоро шаҳрида ATF Championship ҳамда Бахрайннинг Brave CF промоушени ҳамкорлигида катта жанг оқшоми бўлиб ўтади. 

IMG_20220601_193039_509

Мазкур жанг кечасида бир қатор ҳамюртларимиз қаторида Nursulton Team жамоасининг уч вакили Машрабжон Рўзибоев, Камолиддин Мамажонов ҳамда Отабек Тохиров октагонга кўтарилади. 

IMG_20220601_193034_467

Мураббий Бекзод Жияновнинг таъкидлашича улар Brave CF билан битта жангга шартнома имзолаган. Агар, Камолиддин Мамажонов ва Отабек Тохиров жангларни муваффақиятли тарзда ўтказса ва промоушен мутасаддиларига мақул тушишса, яна бир нечта жангга шартнома тузиш имкониятини қўлга киритади.  Машрабжон Рўзибоев эса аллақачон Brave CF билан ҳамкорликни бошлаб юборган.

Шу ўринда юртдошларимизга ушбу жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

IMG_20220601_193031_856

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!