"Брайтон" "Арсенал" ва "Челси" кўзлаётган футболчини қанчага сотишини эълон қилди

  • 29 Jan 11:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Брайтон" эквадорлик ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседони қандай таклиф бўлса, сотиши мумкинлиги маълум бўлди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоа раҳбарияти "Челси" ва "Арсенал" қизиқиш билдираётган Кайседони қишки трансфер ойнасида қўйиб юбормаслиги ҳақида хабар берилганди. Бироқ футболчининг ўзи аллақачон жамоа билан хайрлашиб, машғулотларга келмай қўйган.

Independent нашри хабарига кўра, “Брайтон” Кайседони январь ойида 90 миллион фунт стерлинглик таклиф келсагина сотишга тайёр.

Аввалроқ, “чайқалар” ярим ҳимоячини “Арсенал”га 60 миллион фунт стерлингга сотишдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди.

Кайседо жорий мавсум Премьер-лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!