"Брайтон" "Челси" воз кечган футболчини сотиб олмоқчи
"Лидс" ярим ҳимоячиси Тайлор Адамс АПЛга қайтишга умид қилмоқда. Аввалроқ, уни "Челси" сотиб олишга жуда яқин келганди. Аммо "аристократлар" бу трансфердан воз кечди. Ҳозирда айрим клублар ярим ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
"Indepedent" нашри хабар беришича, Адамсга "Брайтон" қизиқиш билдирмоқда. Клубни тарк этиши кутилаётган Мойзес Кайседога ўринбосар керак бўлади. Шунингдек, вариантлар орасида "Аякс"дан Муҳаммад Қудус ҳам бор.
Маълумот учун, Тайлорнинг товон пули 25 миллион фунт. Агарда ушбу пулни кимдир тўласа, "Лидс" уни қўйиб юборишга тайёр.
Фикрлар