Бразилия барча топ чемпионатларни забт этган мураббийни олиб келмоқчи

Бразилия футбол расмийлари жамоадан кетган Тите ўрнига топ мураббий олиб келмоқчи.

Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин бразилияликлар "Манчестер Сити" мураббийи Хосеп Гвардиола ва "Реал Мадрид" устози Карло Анчелотти билан алоқада бўлган. Гвардиола "пентакампеонлар" билан ишлашдан бош тортганди ва бироз ўтиб, "шаҳарликлар" билан шартномасини 2025 йилгача узайтирди.

"UOL Esporte" хабарига кўра, Бразилия Футбол Конфедерацияси 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган мундиалга кўз тиккан. Шу мақсадда, 2024 йилнинг ёзида шартномаси якунланадиган Карло Анчелоттини жамоа бош мураббийлигига олиб келмоқчи. Анчелотти бу мавсумни ўз жамоаси "қаймоқранглилар" сафида якунламоқчи.

Агар "Папа Карло" 2023 йилнинг ёзида Бразилия терма жамоасини бошқаришга рози бўлса, у ҳолда "пентакампенлар" италиялик келгунига қадар вақтинчалик бош мураббий топиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 63 ёшли мутахасис ҳали терма жамоалар билан ишламаган. Европанинг барча топ беш чемпионатларини, шунингдек, 4 марта чемпионлар лигасини ютган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!