Бразилия бўлажак ўйинда қора рангли либосда майдонга тушади. Сабаби...

  • 9 июнь, 2023, 12:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси ирқчиликка қарши норозилик белгиси сифатида қора либосда майдонга тушади.

Tecno

Пентакампионлар 17 июнь куни Гвинея терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) миллий терма жамоа биринчи бўлимда бутунлай қоп-қора либосда майдонга тушишини маълум қилди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида бразилияликлар анъанавий сариқ-яшил либосда майдонга тушишади.

Манбага кўра, бу ҳаракат “Реал”нинг бразилиялик футболчиси Винисиус Жуниорнинг “Валенсия”га қарши ўйинда ирқчиликка асосланган ҳақоратларга дуч келгани билан боғлиқ. Шу куни мухлислар футболчини “маймун” ва “аҳмоқ” деб аташган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!