Бразилия нега ЖЧ ғолиби бўла олмаяпти?

Яқиндагина, ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Неймар ўзи ҳақида илиқ сўзлар айтишга қарор қилди. Ушбу сўзлар омма юзини кўргач, барча нима учун Бразилия ЖЧлардан 30 йилдан бери омадсиз иштирок этаётганини англади. Бугун «пентакампионлар»нинг муаммолари ҳақида сўз боради.

Карнавал

riv67

Карнавалдан бразилияликни олиб чиқиш мумкин, бироқ бутун Бразилияни карнавалсиз қолдиришнинг имкони йўқ. Роналдиньо билан ПСЖ жамоасида бирга тўп сурган Жером Лерау яқинда кичик бир сирни ошкор қилди.

«Роналдиньо деярли бир ҳафта машғулотларга келмади. Кейин қора кўзойнак билан келди ва массаж олиш учун мўлжалланган хонага кириб кетди. Ортидан кирган эдим, унинг қотиб ухлаб қолганини кўрдим.

Бундан аввалроқ, Ромарио ҳам у сингари машғулотларда иштирок этишни хуш кўрмас эди. Тан олиш лозим, улар сингари иқтидор эгалари анчагина дангаса бўлади».

Дарҳақиқат, Роналдиньо ҳали-ҳамон ўша ҳаёт тарзида давом этмоқда. Янгидан-янги клипларда суратга тушмоқда. Ҳатто қамоқ жазосига тортилиши ҳам мумкин эди. Умуман олганда, Бразилиянинг иқтидорли футболчилари дангасалик касалига йўлиққани рост.

Ўз-ўзини севишда улар тенгсиз!

riv

«Мен жуда мард инсонман. Менинг энг катта ютуғим эркаклигимда! Ўйлашимча, бугунги кунга келиб, мен кумирга ва футбол афсонасига айландим».

Тан олиш лозим, ўзи ҳақида бундай фикрда бўладиган инсонларнинг кўпинча оёқлари ердан узилган бўлади. Улар ЖЧ учрашувларида тўлиқ куч билан тўп суриши учун аввало ерга қайтишлари лозим.

Унинг ўзини мард инсон деб аташи, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилингани рост. Қаҳрамонимизнинг турли мэмлари омма юзини кўргач, бу сўзлар унинг зарарига ишлаганини барча ҳис этди.

У ҳафтасига 300 минг маош олиб ҳаёт кечиришнинг имкони йўқлигини айтган ва шу тариқа, Париж клуби билан шартнома имзолаган эди. Ҳужумчи Парижда ўзи истаганидек ҳаёт кечирмоқда. Уни бемалол ПСЖнинг иккинчи эгаси десак, адашмаган бўламиз.

Ўз-ўзига юқори баҳо бериш фақат Неймардагина бор эмас. Жезус, Малком ва бошқа футболчилар ҳам даражалари қолганларникидан баланд эканлиги ҳақида фикр билдиришни хуш кўради. Умуман олганда, бразилиялик футболчиларнинг барчаси ўз эгосининг қурбонига айланиб бормоқда. Бу касаллик 21-асрда жуда авж олиб кетди.

Жиноят кўчасида

riv5

Бразилиялик футболчилар учун жиноят содир этиш деярли одатий тусга кириб бўлган. Мисол учун, «Бавария» клуби собиқ ҳимоячиси Брено ичиб олиб, ўз уйини ёқиб юборган. Кейин эса, суғурта компаниясидан 1,5 миллион евро талаб қилади. Иш яхшилаб ўрганилгач, уни Германия суди 2 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ўтган йили Роналдиньо ва унинг акасини Парагвайда сохта ҳужжатлар билан қўлга олди. Тўғри, Ронни 200 минг евро сарфлади ва ўзини оқлаб олди, бироқ ушбу юрт футболчиларининг борган сари жиноят билан боғланиб бораётганини яна бир бор кўрсатиб берди.

Иккинчи Пеле бўлишини тахмин қилинган Робиньо ҳозир Европа давлатларидан қочиб юрибди. Уни альбаниялик қизга зўравонлик қилишда айблашмоқда. Агар футболчининг адвокатлари судда мағлуб бўлса, собиқ юлдуз 9 йилга қамоқ жазосини олиши турган гап.

Бу биз билган номалар, холос. Ҳар йили, деярли 1000 га яқин бразилиялик футболчи турли жиноятларни содир этади. Мамлакатдаги табақаланиш сабабли, қуйи лигалардаги футболчилар кўпинча жиноят кўчасига кириб қолади. 21-асга келиб, бу ҳолат тез-тез содир бўлишни бошлади. Балки, шу омил ҳам мамлакат футболини жаҳон шоҳсупасига кўтарилишига йўл қўймаётгандир.

Аёллар ва ичкилик

ney999999999992

Кўплаб бразилиялик футболчилар спиртли ичимликларни истеъмол қилишни ташлаш учун қанча урингани ҳақида сўзлаб берган. «Интер» сафида барчани ҳайратда қолдирган Адриано ҳам айнан шу ичимлик сабабли футболдан эрта кетишга мажбур бўлди.

Ўз вақтида, бутун стадионни жунбушга келтирган Роналдиньо эса, ўз иқтидорини айнан ичкилик сабабли тақдирга бой берди. Агар тарихга назар ташласак, Сократис ва Гарринча ҳам айнан шу муаммо сабабли эрта ҳаётдан кўз юмгани маълум бўлади.

ЦСКА жамоасидаги ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган Жо ҳам айнан шу омил сабабли катта футболда ҳеч нарсага эриша олмади. Аслида, бунга қарши чора бор, бироқ аёллар бобида ушбу юрт футболчиларининг суяги йўқ.

Бу муаммо ҳам янги асрга келиб глобал даражага кўтарилди. Роналдиньо ва Неймар ҳали-ҳамон бир вақтнинг ўзида бир нечта аёл билан бирга истиқомат қилмоқда.

Энг ачинарлиси шундаки, футболчилар топаётган пулларининг деярли 60 фоизини турли моделлар ва енгилтабиат аёллар билан вақт ўтказишга сарфлашади.

Тартиб-интизом

Riv19

Сўнгги йилларда Европа футболида бразилиялик футболчиларга бўлган талаб кескин камайиб кетди. Гап шундаки, уларнинг ўрнини осонлик билан курашувчан ва тартибли испан футболчилари эгаллаб бормоқда. Айрим клублар футболчилар билан шартнома имзолаётганда, уларнинг қонидан спиртли ичимликлар аниқланса, маошсиз қолиши ҳақидаги бандларни киритади. Негадир, «Селесао» аъзолари бундай бандлари мавжуд шартномаларга қўл қўйишни истамайди.

Бошқачароқ қилиб айтганда, улардан тартиб-интизом устига қурилган ҳаёт тарзини кутиш кулгили. Тўғри, 2002 йилда чемпион бўлган таркибдагиларнинг бугунги кундаги аҳволи ҳавас қилиб бўлмас даражада. Карлоснинг 10 та фарзанди бор. Кафу бўйнигача қарзга ботиб қолган. У ҳам Роналдиньо сингари қандай қилиб бўлса-да, пул ишлаб олиш илинжида. Шундай бўлса-да, ўша жамоанинг таркибида оғриқ қолдирувчи укол билан майдонга тушадиган Роналдо исмли футболчиси бор эди. Ҳозирги Бразилияда эса, етакчиликни қўлга оладиган футболчи йўқ. Коутиньо ва Неймар ҳали-ҳамон ўзини болалардек тутади. Данило ва Лоди Кафу ва Карлосдан кучли эмас. Фирмино, Ришарилсон ва Неймар учлиги Ривалдо, Роналдо ва Роналдиньога ҳеч қачон бас кела олмайди.

riv1

Хўш, Бразилия учун ЖЧда олтин медаль ютиб бериши керак бўлган Неймар умри давомида бирорта катта финалда ғалаба қозондими? Унинг бор имкониятини ўтган мавсумда Истанбулда бўлган финалда Нойер йўққа чиқарди. Бундан бир неча йиллар илгари супер юлдуз бўлиши тахмин қилинган номларга эътибор қаратинг:Кенеди, Жерсон, Малком, Габриэль, Данило Барбоса, Клейтиньо, Марлон, Натан,  Уолас...

Бу йигитларнинг ҳаммаси юқорида зикр қилинган камчиликлар сабабли эрта сўниб кетди. Улардан ҳеч бири буюк футболчи бўлиб етишгани йўқ. Ҳозирги Бразилиянинг умиди саналган Неймар эса, етакчиликни қўлга олишига ишониш мушкул.

Бутун бошли Бразилия терма жамоаси биргина Тите бошқариб туриши мушкул. Аёллар, ичкилик ва енгил ҳаётга ўрганиб қолган футболчиларни Германия терма жамоаси мундиалда қай кўйга солгани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас.

Ушбу юрт футболчиларининг хархашаларидан чарчаган дунё футболи, 20 йилдан бери уларни энг нуфузли мусобақадан маҳрум қилиб келмоқда. Бошқачароқ қилиб айтганда, бошқа термалар шунчаки, Бразилияни енгиш йўлларини ўйлаб топишди. «Селесао» эса, ҳали-ҳамон ўзини сайёрамиздаги энг кучли терма жамоа, деб ҳисоблашда давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!