Бразилия президенти ЖЧдан кейин ватанга қайтмаган футболчиларни қоралади
Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва жаҳон чемпионатида иштирок этган миллий терма жамоа футболчиларини мусобақадан сўнг мамлакатга қайтмагани учун кескин танқид қилди. Давлат раҳбарининг фикрлари Globo портали томонидан келтирилган.
Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Metropoles нашрининг ёзишича, мусобақадан сўнг Бразилияга қайтган самолётда мураббийлар штаби ва хизмат кўрсатувчи ходимлар билан бирга фақат ҳимоячи Данило бўлган. Қолган футболчилар эса АҚШдан тўғридан-тўғри бошқа мамлакатларга таътилга учиб кетишни маъқул кўрган.
"Деярли самолётда ҳеч ким йўқ эди. Бу қандай шармандалик, сизлар ўзингиздан уяласизми ўзи?" — деди Бразилия президенти.
Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида беш карра ғолиб ҳисобланади. Жамоа 36 йил ичида илк бор мусобақанинг чорак финалигача етиб бора олмади.

Фикрлар