
Бразилия президентига Анчелотти терма жамоага бош мураббийи бўлгани ёқмади
“Реал” билан хайрлашиши аниқ бўлиб улгурган Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоасида бош мураббий сифатида иш бошлайди.
65 ёшли италиялик мутахассиснинг Бразилия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига ушбу мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силва муносабат билдирди.
O Globo нашрининг таъкидлашича, мамлакат раҳбари терма жамоани маҳаллий мутахассислар бошқариши лозим, деган фикрда.
- Анчелотти юқори малакали мутахассис сифатида Бразилия терма жамоасига ёрдам бера олади, деб умид қиламан. Аслида мен хорижлик мутахассисларга қарши эмасман, лекин Бразилияда мамлакатнинг бош жамоасини бошқаришга қодир мутахассислар етарли эди, - деди Луис Инасиу Лула да Силва.
Таъкидлаш жоизки, Карло Анчелотти Бразилия футболчиларини бошқаришга киришиши билан терма жамоалар мураббийлар орасида энг катта маош оладиган мутахассислардан бирига айланади. Бразилияликлар машҳур мураббийга йиллик 9 миллион евро маош ваъда қилган. Айгар терма жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионатида ярим финалга чиқса, бу сумма 11 миллион еврогача кўтарилади.
Фикрлар