Бразилия терма жамоаси етакчиси номаълум муддатга сафдан чиқди
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган Боливияга қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида турибди.
ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли футболчи терма жамоа машғулотларида жароҳат олган. Ҳозирча унинг жароҳати қай даражада жиддий экани маълум эмас.
Бразилия – Боливия учрашуви 10 октябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар