Бразилия терма жамоаси футболчисига 3 гранд клуб даъвогарлик қиляпти

  • 15.02.2026 18:06
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Бразилия терма жамоаси ва "Ювентус" клуби марказий ҳимоячиси Глейсон Бремер бир нечта клуб радарига тушди. 

Хабарларга кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби марказий ҳимоячиси Глейсон Бремер фаолиятини гранд клублардан бирида давом эттириши мумкин. Манбага кўра, бразилиялик ҳимоячининг хизматларига, Лондоннинг "Челси" Мюнхеннинг "Бавария" ва АПЛнинг амалдаги чемпиони "Ливерпуль" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Ювентус" ўз юлдузи учун камида 70 миллион евро талаб қилмоқда. Бироқ, Бремернинг ўзи итальян клубида бахтли ва уни сотиб олиш осон бўлмайди. Футболчининг "кекса синора" била амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 35 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи жорий мавсумда умумий 19та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!