Бразилия терма жамоаси Карло Анчелотти билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи

Бразилия миллий терма жамоас бош мураббий Карло Анчелотти билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу "Тhе Athletic" нашри маълум қилди. 

Манба маълумотига кўра, италиялик мутахассис Бразилия футбол конфедерацияси билан аллақачон шартнома шартларини келишиб олган. Фақатгина расмий масалаларни ҳал қилиш қолмоқда. 

Бразилия терма жамоаси тарихида биринчи марта хорижлик мутахассис бошчилигида мундиалга йўл олмоқда. 

Маълумот учун, Карло Анчелотти шогирдлари Жаҳон чемпионатида Марокаш, Гаити ҳамда Шотландия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!