Бразилия терма жамоаси юлдузи ўз юртига қайтмоқчи
"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лукас Пакета фаолиятини "Фламенго" клубида давом эттиради. Маълум бўлишича бразилиялик футболчи "қизил-қоралар" билан шахсий келишувга ҳам эришиб улгурган. Энди эса "ВестХэм" ва "Фламенго" ўртасида музокаралар бошланиш арафасида. Пакетанинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. Унинг нархи 35 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, 28 ёшли хавбек жорий мавсумда 19та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар