Бразилия ва “Интер” афсонаси ёнғин оқибатида реанимацияга тушди

  • 18 May 13:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси ва “Интер” клубининг афсонавий ҳимоячиси Лусио оғир аҳволда Бразилиа шаҳридаги шифохонага ётқизилди.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, собиқ футболчи танасининг бир неча жойи куйиб кетган.

Манбага кўра, 47 ёшли ҳимоячи ўз уйида келиб чиққан ёнғин оқибатида шикастланган. Ҳозирча, куйиш даражасига аниқлик киритилмади. Лусионинг аҳволи оғир, лекин барқарорлиги, шифокорлар томонидан назорат қилаётгани айтилмоқда.

Лусио ўз даврининг энг зўр марказий ҳимоячиларидан бўлган. 2002 йили Бразилия терма жамоасининг жаҳон чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган. Халқаро миқёсда 105 иа ўйин ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари тўртта гол ҳам урган.

Бразилиялик маҳоратли футболчи 2005 йили “Интер” жамоаси таркибида Европа Чемпионлар лигасида бош соврин соҳиби бўлган эди.

Comments

You must be logged in to commet!