Бразилияга 3 та гол урган аргентиналик футболчи "Барселона"га ўтиши мумкин

Индонезияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида бир нечта футболчилар топ клублар эътиборига тушмоқда. Шулардан бири Аргентинанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Клаудио Ечеверридир. 

Фабрицио Романо хабар беришича, футболчини ўз таркибида кўришни истаётган жамоалар етарлича. Унинг "Ривер Плейт" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг қишида ўз ниҳоясига етади. Клуб у билан янги битим имзолашга уринмоқда. "Sport" нашри эса Ечеверри "Барса"га ўтиш эҳтимоли юқорилигини таъкидламоқда. Сабаби, хавбек аввалроқ каталонияликлар сафида тўп тепиш орзуси эканлигини айтган. 

Эчеверри 2 ҳафта олдин: "Ривер"дан ташқари "Барселона"да ўйнашни истайман, чунки мен Мессининг ашаддий мухлисиман ва унинг Испаниядаги ўйинларини кўрганман".

Эслатиб ўтамиз, Аргентина мундиалнинг ярим финалида Германияга қарши майдонга тушади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!