Бразилияга гол урган Сайбари суперклуб билан музокара қиляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Исмоил Сайбари "Бавария" клубига ўтиши кутиляпти. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқ X орқали хабар берди.

Жаҳон чемпионатининг илк турида футболчи Бразилия терма жамоаси дарвозасига гол урди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Беллашув АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида жойлашган "Метлайф" стадионида бўлиб ўтмоқда.

Манба маълумотларига кўра, "Бавария" Сайбари бўйича музокараларни англиялик Энтони Гордон трансфери амалга ошмай қолган пайтда бошлаган. Гордон охир-оқибат "Барселона" сафига қўшилди. Хабар қилинишича, ПСВ ўз футболчисини жуда юқори баҳоламоқда, мюнхенлик клуб эса нидерландияликлардан эҳтимолий трансфер нархи бўйича расмий жавоб кутмоқда.

Романо маълумотича, Сайбарининг ўзи ҳам "Бавария"га ўтиш истагини билдирган. Футболчиларнинг бозор қийматини баҳолашга ихтисослашган Transfermarkt портали 25 ёшли ярим ҳимоячини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!