Бразилиялик боксчини енган Миразиз жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига йўл олди
Аввал хабар берганимиздек бугун Екатеринбургда давом этаётган Бокс бўйича жаҳон чемпионатида 3 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.
Ҳозиргина 57 кг вазн тоифасида бразилиялик боксчи Доуглас Де Андраде ва ҳамюртимиз Миразиз Мирзаҳалилов ўртасидаги жанг ўз ниҳоясига етди. Ҳакамлар эса бир овоздан ушбу жангда ўзбекистонлик боксчининг ғолиб деб эълон қилишди. Шу тариқа Миразиз чемпионатнинг нимчорак финалига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, бугун шунингдек 81 кг вазн тоифасида Дилшод Рўзметов ҳамда 91 кг вазн тоифасида Санжар Турсуновлар ҳам рингга кўтарилишади.
Фикрлар