Бразилиялик футболчи Олимпиада рекордини урди!
Париждаги олимпиада ўйинлари ҳам старт олди. Ҳар доим бўлгани каби бу сафар ҳам беллашувларни футбол мусобақалари бошлаб берди.
Аёллар футболида ўз номини тарихга ёздириб қўя олган Марта Вийера етакчилигидаги Бразилия терма жамоаси “С” гурухида Нигерияга қарши 1-тур беллашувини ўйин ўтказди. Габи Нунъес томонидан киритилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Ассист муаллифи эса ўша Марта бўлди.
У билан боғлиқ қизиқарли ва антиқа жихати шуки, бразилиялик футболчи нақд 6 маротаба Олимпиадада қатнашмоқда ва бу рекорд натижа саналади. Аммо у бирор маротаба ҳам Олимпиадада ғалаба қозона олмаган.
Фикрлар