Бразилиялик футболчи Россия фуқаролигини олмоқчи
“Химки”нинг бразилиялик ҳимоячиси Лео Андраде иккинчи фуқаролик сифатида Россия паспортини олиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
“Мен бу ҳақда ўйлаб кўрган бўлардим. Чунки менга Россия жуда ёқади. Мен машғулотлар туфайли кўп жойларга боролмадим, лекин рафиқам билан баъзи жойларни кўришга муваффақ бўлдим, бизга ҳаммаси ёқди", - деди бразилиялик футболчи ТАСС нашрига берган интервьюсида.
Андраде ҳам “Химки”га аксарият легионерлар қатори қишки трансферларда кўчиб ўтган. 24 ёшли футболчи Россия клубига ўтгунга қадар Португалиянинг “Мартиму” жамоасида ўйнаган.
Маълумот учун, "Химки" Россия Премьер-лигасининг 22-туридан сўнг мутлақ аутсайдерга айланди ва 16-ўринга тушиб кетди. Жамоа ҳисобида жами 13 очко бор.
Фикрлар