Бразилиялик ҳужумчи хизматлари "Реал" ва "Атлетико"га таклиф қилинди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэль Жезус фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
“Cadena SER” нашри хабарига кўра, бразилиялик форварднинг агенти мижози хизматларини Мадриднинг икки клуби - "Реал" ва "Атлетико"га таклиф қилган. Қайд этилишича, Жезус Испания пойтахида солиқлардан ташқари 5 миллион евро маош олиши кўзда тутилган.
Габриэль жаҳон чемпионати олдидан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда, шунинг учун ёзда клубини ўзгартиш эҳтимоли катта. Олдинроқ бразилиялик футболчининг трансферига "Ювентус" ва "Арсенал" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жезус ўтган мавсумда "Манчестер Сити" таркибида 41 ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 13 гол ва 12 ассистни ёздириб қўйган.
Фикрлар