Бразилиялик машҳур ҳимоячи фаолиятини якунлашга қарор қилди
Ads

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби сардори Луизао футболчилик фаолиятини якунлади.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 37 ёшли бразилиялик ҳимоячи клуб билан 2019 йилга қадар имзоланган амалдаги шартномасини муддатидан аввал бекор қилишга келишиб олган.

Берилган маълумотларга қараганда Луизао бутсаларини михга илган бўлсада барибир “Бенфика”да қолади. У клубнинг халқаро алоқалар бўлими директори лавозимида фаолият олиб боради.