Бразилиялик Матеус Куньяга АПЛнинг 4 клубидан қизиқиш бор

"Атлетико" ҳужумчиси Матеус Куньяга АПЛдан қизиқиш бор. Бу ҳақда "Goal.com" нашри хабар берди. 

23 ёшли бразилияликка "Арсенал", "Астон Вилла", "Вулверхэмптон" ва "Лидс" клубларидан таклифлар бўлмоқда. "Матрасчилар" уни 30 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. 

Маълумот ўрнида, футболчининг товон пули 100 миллион еврони ташкил этади. Матеуснинг мадридликлар билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!