
Breaking! "Галатасарой" Мората билан музокараларни бошлади
Ушбу ёзда "Атлетико"дан "Милан"га кўчиб ўтган Альваро Мората фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
Фабрицио Романо хабар беришича, ҳужумчи ва истанбулликлар ўртасида музокаралар бошланган. Иккала томон ҳам трансферни тезроқ амалга оширмоқчи.
Мората фаолияти давомида Испания, Англия, Италия каби мамлакатларда тўп тепди ва энди Туркия томон йўл олмоқда. Мазкур мавсум "Милан" сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та голда иштирок этган 32 ёшли испаннинг "Галатасарой"га ўтиши кутилмаган трансферлардан биридир.
Туркия клубининг ҳужум чизиғи анча кучли ҳисобланади. Жамоада Виктор Осимхен, Мауро Икарди, Мичи Батшуайи каби страйкерлар ҳаракат қилади.
Фикрлар