Breaking! "Галатасарой" Осимхен трансфери бўйича "Наполи" билан келишиб олди

"Галатасарой" ушбу ёзнинг энг катта трансферларини бирини амалга оширишга яқин турибди. Жамоа "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олиш устида фаол ишламоқда. 

Фабрицио Романо хабар беришича, клублар ушбу трансфер бўйича келишиб олди. Туркия клуби страйкерга 10 миллион евролик маош таклиф қилмоқда. Шу билан бирга, трансфер шартномасида ҳеч қандай сотиб олиш банди йўқ. Аммо ҳали нигериялик футболчи сўнгги қарорини қабул қилгани йўқ. 

Осимхенни қўлга киритиш учун мазкур ёзда "Челси" ва "Ал-Ҳилол" ҳаракат қилиб кўрди, лекин у билан маош борасида "аристократлар" келиша олишмади, риёдликлар эса Айван Тоунини ўз таркибига қўшиб олди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!