Breaking! Гризманн Франция терма жамаосидаги фаолиятини якунлади
Расман Антуан Гризманн Франция терма жамаосидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 33 ёшли футболчи "Мен хаётимдаги бир саҳифани ёпдим. Барчаси учун раҳмат", - дея пост қолдирди.
"Атлетико" аъзоси 2014 йилдан бери терма жамоа сафида ҳаракат қилиб келади. У Жаҳон чемпионати ва Миллатлар лигаси совринларига эга чиққан.
Гризманн Франция учун 137 та ўйин майдонга тушиб, 44 та гол урди ва 38 та ассист амалга оширди.
Фикрлар