BREAKING! Маҳмуд Муродовнинг жанги бекор қилинди (фото)
Ўзбек UFC олами юлдузи Маҳмуд Муродов 26 февраль куни ўз жангини ўтказиши лозим эди.
Аммо жароҳат туфайли жанг бекор қилинган. Бу ҳақда спортчимизнинг ўзи "Инстаграм" саҳифаси орқали маълум қилди.
"Ассалому алайкум. Мен қайғули хабар билан бўлишмоқчиман, афсуски, машғулотларда қўлимдан жароҳат олдим. Муайян текширувлардан сўнг, тикланиш жараёни қанча давом этиши аниқ бўлади. Рақибим, UFC ва барча мухлисларимдан узр сўрайман. Мен 26 февраль куни жанг қилишни жуда хоҳлаган эдим, пухта тайёргарлик кўрдим, афсуски, жароҳат ҳам пешонамизда бор экан. Бу жанг мартга кўчирилса хурсанд бўлардим.
Яна бир бор барчадан узр сўрайман, бу спорт ва баъзи ҳолатларда биз шунчаки ожизмиз. Тикланиб янада кучлироқ бўлиб қайтамиз",-дея ёзиб қолдирди Муродов.
Фикрлар