Breaking! Юсупов Эрон жамоасига ўтди

Терма жамоамизнинг асосий дарвозабони Ўткир Юсупов Эроннинг "Фулад" жамоаси футболчисига айланди. Машҳур Трансфермаркт порталида дарвозабоннинг профилидаги маълумотлар янгиланди ва унинг ҳозирги жамоаси дея "Фулад" клуби кўрсатилган.

Манбанинг хабар беришича, футболчи билан бир йил муддатга мўлжалланган шартнома кеча имзоланган. Эрон клуби ушбу трансфер учун 300 минг евро сарфлагани айтилмоқда.

Маълумот учун, Юсупов Суперлиганинг жорий мавсум биринчи даврасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!