Брендан Рожерс "Арсенал"дан бўлаётган қизиқишга изоҳ берди

"Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс ҳозир клубни тарк этиш нияти йўқлиги ҳақида айтиб ўтди.

Шимолийирландиялик "Арсенал" мураббийи бўлиши мумкин бўлган мутаҳассислар рўйҳатига киритигани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

"Нима учун ҳозир "Лестер"дан кетишим керак? Клуб менинг ишимдан мамнун ва мени истеъфога чиқармоқчи эмас деб ўйлайман. Мени бу ерда барчаси қониқтираётгани ва бошқа вариантларни кўриб чиқишим зарур эмаслиги ҳақида олдин ҳам айтиб ўтгандим.

Юқори салоҳиятга эга ва ўсиб бораётган ёш жамоа билан ишламоқдаман. Шундай экан, ҳозир ҳам хеч нарса ўзгармади, барча нарса мени қаноатлантиряпти", - дейди Рожерс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!