“Брентфорд” Ўринбоевнинг ўйинини қандай баҳолади?
“Пахтакор”нинг истеъдодли тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев замонавий футбол ватани – Англияда ўз номини танитишга ҳаракатга қилмоқда.
Қишки трансферлар вақтида “Брентфорд”га ижарага берилган 18 ёшли футболчи “Брентфорд Б” жамоасида ўзининг иккинчи учрашувини ўтказди. Аслида Муҳаммадалининг февраль ойида “Рединг U-21” жамоасига қарши ўтказилган дебют баҳсидаги ўйини ҳам мутахассислар томонидан юқори баҳоланган эди.
“Хитчин Таун” майдонига ўртоқлик беллашувини ҳам легионеримиз бошланғич таркибда бошла, 73 дақиқа фаол ҳаракат қилди. Ўринбоев 4:1 ҳисобида “Брентфорд Б” ғалабаси билан якунланган учрашувда битта ассист қайд этди.
“Брентфорд” клуби расмий сайти ушбу баҳсга бағишланган ҳисобот мақоласида ўзбекистонлик футболчининг ўйинини алоҳида тилга олди.
- “Брентфорд Б” футболчилари “Топ Филд” аренасида ўтказилган учрашувда “Хитчин Таун”га кучлилик қилди ва 4:1 ҳисобида зафар қучди. Ёш “асаларилар” 90 дақиқада давомида ҳужумкор ўйин намойиш қилди.
Муҳаммадали Ўринбоев майдон марказида эркин ижодкор сифатида тўп тепди. Дастлаб, у ажойиь пас билан Иван Морганни жуда қулай вазиятга олиб чиқди, бироқ дарвозага йўлланган зарбаси “Хитчин Таун” посбони Чарли Хорлок бартараф этди.
Кейинроқ Ўринбоев зўр пас билан Эшли Хэйни рақиб жарима майдончасига киришини таъминлади, бу вазиятда ҳам рақиб дарвозабони тўғри позиция танлаш эвазига тўпни қайтариб қолишни уддалади.
Креатив ўйин намойиш қилган Ўринбоев яна бир идеал пас билан тўпни Брайерлига жуда қулай тарзда етказиб берди, бу галги зарбани Хорлок қайтара олмади, - деб ёзди brentfordfc.com расмий сайти.
Таъкидлаш жоизки, Муҳаммадали Ўринбоев универсал ҳужумкор футболчи ҳисобланади. 18 ёшли легионеримиз ҳар икки қанот вингери, ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ишончли ўйин намойиш қила олади. Англиялик мутахассислар унинг аниқ ва қулай пас бериш маҳоратини ҳам алоҳида эътироф этмоқда.
Энди, “Брентфорд”нинг истеъдодли ёш ўйинчилари навбатдаги ўртоқлик учрагувини 11 март куни ўтказиши маълум қилинди.
Унга кўра, ёш "асаларилар" сафар учрашувида “Рейнжерс Б” жамоаси меҳмони бўлади. Аслида бу баҳс ўтган йили декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ об-ҳавонинг ноқулай келганлиги сабабли ўйин кейинроққа қолдирилган эди.
Муҳаммадали Ўринбоевнинг “Брентфорд” билан тузган ижара шартномаси жорий йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Улар орасида тўрт нафар ўзбек футболчиси бор...
Ўринбоев Англияга қандай бориб қолди?
Легионеримиз Англияда ўйин ўтказади
Фикрлар