"Брешия" Балотеллининг аҳволи ҳақида маълумот берди

"Брешия" расмий сайти жамоа форварди Марио Балотеллининг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, 29 ёшли италиялик футболчи 8 килограмм ортиқча вазн тўплаган, унинг вазни ҳозир 99,8 килограммни ташкил қилади.

Олдинроқ, А Серия клуби Балотелли юзага келтирган келишмовчилик сабаб у билан шартномани бекор қилиш ниятидалиги хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!