Брейтуэйтнинг нияти жиддий
"Барселона" футболчиси Мартин Брейтуэйт ёзда жамоасини ўзгартиришга қарор қилди, дея хабар бермоқда "Football Espana" нашри.
Маълум бўлишича, даниялик форвард Жаҳон чемпионати олдидан ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. "Кўк-анорранглилар" устози Хави ундан деярли фойдаланмаяпти.
Шу сабаб, 30 ёшли ҳужумчи жамоасини алмаштириш ниятида. Аввалроқ, "Барселона" ҳам унинг кетишига қаршилик қилмаслиги борасида хабарлар чиқаётганди.
Маълумот учун, жорий мавсум Брейтуэйт "Барса" сафида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар