"БРИКС" ўйинлари: Бокс бўйича аёллар иштирокидаги бугунги жанглар якунланди

Россиянинг Қозон шаҳрида халқаро "БРИКС" ўйинлари давом этмоқда. Бугун ушбу мусобақанинг бокс баҳсларига старт берилди.

Вакилларимиз иштирокидаги дастлабки баҳсда -48 кг вазнда рингга кўтарилган боксчимиз Саидахон Раҳмонова, афсуски, россиялик Лиа Патлайга қарши баҳс олиб борди ва якунда имкониятни бой бериб қўйди.

-50 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда эса Сабина Бобоқулова ҳамҳиндистонлик Анамикага мағлуб бўлди.

-54 кг вазнда ҳиндистонлик Сонияга қарши баҳс олиб борган Нигина Ўктамова, рақибасини қийинчиликсиз таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди.

-60 кг вазн тоифасида боксчимиз Рашида Тагирова, белларуслик Алла Ивашкевичга қарши ўтган баҳсда, ҳакамлар қарорига кўра таслим бўлди.

-66 кг вазнда баҳс олиб борган боксчимиз Ҳадичабону Абдуллаева, ўзининг илк баҳсида ҳиндистонлик Манжу Бамборияга имкониятни бой бериб қўйди.

-75 кг вазнда рингга кўтарилган боксчимиз Азиза Зокирова, ўз жангида белларуслик Алина Веберни мағлубиятга учратди.

Бугунги боксчи қизларимиз ўртасидаги сўнги баҳсда, +81 кг вазнда рингга кўтарилган боксчимиз Диёрахон Абдумманобова афсуски, ҳиндистонлик Нупурга имкониятни бой берди.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!