БРИКС ўйинлари. Эркин курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди!

Хабар берганимиздек, шу кунларда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида БРИКС халқаро ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Кеча мусобақанинг эркин кураш тури бўйича беллашувлар ўз якунига етди.

Эътиборлиси, VI БРИКС халқаро ўйинларида эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди.

Мусобақа 23 июнга қадар давом этадиган мусобақада энди бокс ва дзюдо бўйича жанглар ўтказилиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!