БРИКС ўйинларида юртдошларимиз кумуш медалга эга чиқишди

Синхрон сузиш бўйича совриндорлар аниқланди. Биринчи ўринни россиялик жуфтлик  Майя Гурбанбердиева ва Александр Мальцев (261,7983 балл) эгаллади. 

Юртдошларимиз  Вячеслав Руднев ва Анна Ващенко (188,5133 балл) иккинчи ўринга лойиқ кўрилган бўлса, кучли учликни қозоғистонлик қўшниларимиз Ясмина Исламова ва Алдияр Рамазанов (183,5267 балл) жуфтлиги якунлади.

Маълумот учун, БРИКС ўйинлари 23 июнга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!