Британия шаҳзодаси Францияга мағлуб бўлган Англияга атаб пост қолдирди

Жаҳон чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган баҳсда Англия Францияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.

87-дақиқада инглизлар сардори Харри Кейн 11 метрлик нуқтадан ноаниқ зарба берди. Бу "уч шерлар"нинг муваффақиятсизлигига катта таъсир кўрсатди.

Беллашувдан сўнг Британия шаҳзодаси Уильям Артур Филлип Луи жамоа футболчиларини қўллаб-қувватлади. 

"Гарет Саутгейт, Харри Кейн, барча футболчи ва терма жамоа аъзолари, сизлар учун қайғудаман. Сиз мундиалда муваффақиятли иштирок этиш учун борингизни бердингиз. Сизлар билан фахрланаман. Олдимизда кўп турнирлар бор",-дея ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!