Британиядаги қатъий карантин эълон қилинди. Энди АПЛ ҳам тўхтайдими?

Буюк Британия ҳукумати COVID-19 сабаб умуммиллий қатъий карантин (локдаун) эълон қилди. Бу мамлакат бош вазири Борис Жонсоннинг халққа мурожаатида маълум бўлди.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра, бу тақиқ спорт тадбирлари, хусусан футбол мусобақаларига таъсир қилмайди. АПЛ ва яна 6 та дивизион карантин сабаб мавсумни тўхтатиши шарт эмас. Аммо Британиядаги барча ҳаваскор мусобақалар тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, премьер-лига жамоаларида коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмоқда ва шу сабабли айрим ўйинлар номаълум муддатга қолдирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!