Бруну Фернандеш шармандали мағлубият сабабини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» жамоаси сардори Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигаси 1-турида «Халл Сити»га қарши ўйинда (0:2) қайд этилган мағлубият сабабларини шарҳлаб ўтди.

Унинг таъкидлашича, жамоа ўтган мавсумдаги камчиликларни яна такрорламоқда, айниқса сафар учрашувларида.

«Ўша-ўша хатолар. Сафар ўйинларида жуда кўп тўпни йўқотяпмиз.

Биринчи 20 дақиқа ичида тўпга энг кўп тегинган футболчимиз дарвозабон бўлди. Биз рақибни кўпроқ босим остида ушлашимиз, майдонда янада ҳужумкорроқ бўлишимиз керак эди. Шунингдек, стандарт вазиятлар устида жиддий ишлашимиз, бундай голларга йўл қўймаслигимиз лозим», — деди Фернандеш.

Унинг сўзларига кўра, жамоа ўйин олдиданоқ «Халл Сити» учун стандарт вазиятлар муҳим қурол бўлишини билган.

«Биз ўйиндан олдин ҳам бундан хабардор эдик. Улар бутун мавсумолди тайёргарлик даврида тўртта ҳимоячи билан ўйнашди, лекин бизга қарши бешта ҳимоячи билан майдонга тушишди. Шундай қилиб, ҳаводаги курашда устунликка эга бўлишни ва стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишни исташди.

Энг аламлиси, биз мағлуб бўлдик», — дея таъкидлади Фернандеш TNT Sport эфирида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!