Бруну Фернандеш МЮга зўр футболчи олиб келади

“Манчестер Юнайтед” майдон марказини кучайтириш учун мўлжаллаб юрган “Лидс” етакчиси Рафинья Диасни қўлга киритиш йўлини топди.

Маълумотларга қараганда, Сульшер 24 ёшли бразилиялик футболчини “Манчестер Юнайтед”га келишга кўндиришда Бруну Фернандешдан фойдаланмоқчи. Манчестерликлар етакчисига айланган португалиялик футболчи “Спортинг”да бир йилдан ортиқ вақт давомида Диас билан бирга ўйнаган.

Бруну Фернандеш АПЛда 22 та учрашувда 10 та голли пас оширган Рафиньяни яна ўзи билан бир жамоа шарафини ҳимоя қилишга кўндириши керак. “Лидс” бразилиялик вингер учун “Ренн”га  18,6 миллион евро тўлаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар