Бруну Фернандеш қаторасига 3-марта МЮда ойнинг энг зўр футболчиси деб топилди

Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"нинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Португалиялик футболчи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра 64 фоиз овоз тўплади ва ғолиб бўлди. У ўтган ой 4 та ўйинда рақиблари дарвозасига 3 та гол уришга эришган эди.

Эслатиб ўтамиз, Бруну ушбу совринни кетма-кет 3-марта қўлга киритди. Боиси, у февраль ва март ойларида ҳам эътироф этилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)