Бруну Фернандешга нарх белгиланди. Харидор суперклуб

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” футболчилари жамоа ярим ҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандеш яқин орада клубни тарк этиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.

Tecno

Манба маълумотига кўра, 31 ёшли футболчининг шартномасида махсус банд мавжуд бўлиб, унга асосан келаси ёзда хорижий клублар уни 57 миллион фунт стерлинг (64,9 миллион евро) эвазига сотиб олишлари мумкин.

Фернандешга “Бавария” харидор экани айтилмоқда. Бундеслига гранди португалиялик ярим ҳимоячининг ўйинини жуда юқори баҳолаши таъкидланяпти.

Жорий мавсумда Фернандеш барча мусобақаларда 17 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!