Бруну Фернандешнинг ягона голи "Манчестер Юнайтед"га уч очко келтирди

Анлия Премьер лигасии 9-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" "Вест Бромвич"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйиндаги асосий воқеалар иккинчи таймда юз берди. 47-дақиқада ҳакам МЮ дарвозаси томон пенальти белгилади, бироқ ВАР қарорни бекор қилди. Орадан 7 дақиқа ўтганидан сўнг, меҳмонлар жарима майдони ичида ҳимоячининг қўлига тўп тегди ва ҳакам 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Пенальтини Бруну Фернандеш иккинчи уринишда аниқ амалга ошириб, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди.

Ўйиннинг қолган қисмида манкунияликлар бир қанча имкониятларга эга бўлди, бироқ Сэм Жонстон ўз маҳоратини намойиш этиб, дарвозасидан бошқа тўп олиб чиқмади.

Шу тариқа, "қизил иблислар" 8 ўйинда 13 очко тўплаб, 9 ўринга кўтарилиб олишди, "Вест Бромвич" эса 9 ўйинда 3 очко билан 18 ўринни банд этиб турибди.

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90+1'

    Эдинсон Кавани қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Антони Марсьяль майдон марказида йиқитилди.

  • 87'

    Эдинсон Каванининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 85'

    Алекс Тэллас узатмасидан сўнг ҳимоячи тўпни узоқлантирди.

  • 84'

    Антони Марсьял қанотдан ҳужум ташкил қилди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 83'

    Фред майдонни тарк этди, Скотт Мактоминей ўйинга қўшилди.

  • 82'

    МЮ тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.

  • 79'

    Донни ван Де Бек Маркус Ржшфорд ўрнига майдонга тушди.

  • 79'

    Бранислав Иванович ўрнини Филип Кринововичга бўшатиб берди.

  • 77'

    Бруно Фернандеш Алекс Тэлласга юқорилатиб пас берди, ҳимоячининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 77'

    Конор Галлахер қўполлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

  • 76'

    Эдинсон Кавани Маркус Рэшфордга узун пас берди, бироқ ҳимоячи подкат билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 75'

    Бруно Фернандешнинг кучли зарбасига ҳимоячи блоқ қўйди.

  • 74'

    Неманья Матич хато паси билан тўпни рақибга бериб қўйди, кейин ўзи босим уюштириб тўпни эгаллаб олди ва яна дархол тўпни рақибга топширди.

  • 71'

    Алекс Тэллас бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бруно Фернандеш эса пасни қабул қилиб олиб, дарвоза томон кучли зарба йўллади, бироқ ҳимоячи зарбага тўғоноқ бўлди.

  • 71'

    Бруно Фернандешнинг бурчакдан узатган пасидан сўнг Харри Магуйар тўпни ўзига бўйсундириб зарба йўллади. Сэм Жонстондан сейв.

  • 70'

    Антони Марсьял Эдинсон Каванига пас берди, Кавани эса тўпга зарба бера олмади.

  • 68'

    Бурчак зарбасидан сўнг Алекс Тэллас дарвозага зарба беришга уриниб кўрди. Зарба бироз ноаниқ чиқди.

  • 67'

    Маркус Рэшфорд ҳимоячилар хатосидан сўнг тўпни дарвозага йўллади, Сэм Жонстондан ажойиб сейв.

  • 66'

    Бруно Фернандешнинг Эдинсон Каванига узатмаси кучлироқ чиқди ва Сэм Жонстон тўпни ушлаб олди.

  • 65'

    Эдинсон Кавани ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 65'

    Каллум Робинсоннинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.

  • 62'

    Хуан Мата ўрнига Эдинсон Кавани ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Каллам Робинсон майдонга тушди, Карлан Аирн Грант захирага олинди.

  • 62'

    Ўзгариш. Хэл Робсон Кану ўрнига Грейди Диангана майдонга тушди.

  • 56'

    ГООООООЛ! Бруно Фернандеш бу сафар адашмади.

  • 56'

    Пеналти қайта тепилади. Сэм Жонстон қоидаларга зид ўйнаб, тўпни қайтарган.

  • 55'

    Хуан Мата ҳимоячига қарши қўпол ўйнади.

  • 54'

    Бруно Фернандеш пеналтидан кучли зарба йўллади. Сэм Жонстон тўпни қайтарди.

  • 53'

    Пенальти. Вест Бромвич ҳимоячисининг қўлига тўп тегди, дея ҳисобламоқда хакам.

  • 52'

    Таунсенд ҳимоячилар хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олди ва дарвозага кучли зарба йўллади. Де Хеадан сейв.

  • 51'

    Харри Магуайр майдон марказида қўпол ўйнади.

  • 50'

    Бурчак зарбасидан сўнг, Магуйар ҳужумда фол ишлатди.

  • 49'

    Маркус Рэфшорд жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади. Сэм Жонстон сейв ишлатиб вазиятни бартарф этди.

  • 48'

    Ҳакам қарорини бекор қилди. Пенальти йўқ!

  • 47'

    Хакам ВАРга мурожаат қилмоқда.

  • 47'

    Пенальти. Бруно Фернандеш қўполлик ишлатди деб топди ҳакам.

  • 46'

    Футболчилар танаффусдан қайтишди. Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Бруно Фернандешнинг зарбасини Сем Жонстон ушлаб олди.

  • 45'

    Дарнелл Ферлонг Алекс Тэлласга нисбатан қўпол ўйнади. МЮ жарима тўпи тепади.

  • 44'

    Бруно Фернандеш тўп узатишда хатоликка йўл қўйди, бироқ меҳмонлар ҳам дархол тўпни МЮга қайтариб берди.

  • 42'

    Конор Галлахернинг бурчакдан узатган пасидан сўнг Кайл Бартли боши билан дарвозага зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

  • 42'

    Грейди Диангананинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлишди.

  • 40'

    Алекс Тэлласнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 40'

    Антони Марсьяль Хуан Матанинг пасини тушунмади ва Сем Жонстон тўпни узоқлаштирди.

  • 39'

    Арон Ван-Биссаканинг пасидан сўнг МЮ ҳужумда тўпни йўқотди.

  • 37'

    Бурчак зарбасидан сўнг Харри Магуайр дарвоза томон зарба йўллади. Тўп йўлига тўғоноқ бўлган ҳимоячи эса кичи нокаутга учради.

  • 36'

    Антони Марсьялнинг зарбаси рекошет билан майдонни тарк этди.

  • 35'

    Семи Ажайи қўполлик ишлатди.

  • 34'

    Бруно Фернанде юқоридан Хуан Матаг тўпни узатди, Мата тўпни тўхтатмасдан Антони Марсьялга пас берди, ҳужумчи эса тўпга ета олмади.

  • 29'

    Неманья Матичнинг Хуан Матага узатмаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 29'

    Матеус Перейра Маркус Рэшфордни тўхтатиб қолди.

  • 28'

    Маркус Рэшфорд рақиқбига нисбатан қўпол ўйнади. Хакам ўйинни тўхтатди.

  • 27'

    Алекс Теллеснинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 27'

    Антони Марсьяль рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакамнинг фикрича пенальти йўқ.

  • 26'

    МЮ тўпни назорат қилмоқда.

  • 22'

    Арон Ван-Биссака қўполлик ишлатди.

  • 21'

    Бранислав Иванович жарима майдони ичидан зарба йўллаб кўрди, ноаниқ.

  • 21'

    Вест Бромвич бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 21'

    Карлан Аирн-Грант тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироқ Де Хеа бармоқларининг учи билан тўп йўналишини ўзгартирди.

  • 19'

    Конор Таунсенднинг рейд уюштириб кўрди, бироқ у тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

  • 18'

    Антони Марсьяль тўп йўқотиш билан банд.

  • 17'

    Бруно Фернандешнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 16'

    Антони Марсьял голли вазиятдан фойдалан олмади. Хуан Мата жарима майдони ичида ёлғиз қолиб кетган Марсьялга тўпни узатди. У эса тўпни тўғри Сем Жонстон турган жойга йўллади.

  • 14'

    Алекс Тэллас қўполлик ишлатди.

  • 13'

    Маркус Рэшфорднинг Антони Марьсялга узатган пасини Сем Жонстон ушлаб олди.

  • 10'

    Конор Галлахер Бруно Фернандешга нисбатан қўпол ўйнади.

  • 8'

    Маркус Рашфорднинг қанотдан узатган паси Хуан Матага аниқ етиб бормади.

  • 6'

    Неманья Матич рақибига нисбатан қўпол ўйнади.

  • 5'

    Карлан Аирн-Грант ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 2'

    Антони Марсьяль иккинчи қаватда устунликка эга бўлди ва боши билан зарба йўллади. Сем Жонстон ўз ўрнида.

  • 2'

    Кайл Бартли қўполлик ишлатди. Хакам ўйинни тўхтатди.

  • 1'

    Ўйинга старт берилди.

  • 0'

    Хайрли кеч футбол мухлислари. Сизлар билан биргаликда "Манчестер Юнайтед" - "Вест Бромвич" баҳсини биргаликда кузатиб борамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!