Бу “Барса” ва “Реал”нинг қўлидан келмайди

Яқинда “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мина Райола футболчига қизиқиш билдираётган клублар билан музокара ўтказган эди. Хусусан, таниқли агент ишни “Барселона” президенти Жоан Лапорта ва “Реал” бош директори Хосе Анхель Санчес билан суҳбатдан бошлади.

Гарчи музокаралар мавзуси ва томонларнинг позициялари эълон қилинмаган бўлса-да, ҳар икки клуб ҳам Холандни таклиф қилиш фикридан воз кечадиган бўлиб турибди.

Чунки ҳозирнинг ўзида Холанд талаб қилаётган йиллик маош 35 миллион еврони ташкил қилмоқда. Райола эса мижозига уни оладиган клубга ҳафтасига 1,1 миллион евро маош ундириб бермоқчи. Бу суммани “Барса” ҳам, “Реал” ҳам кўтара олмаслиги аниқ.

Шу боис, Эрлинг Холанд яқин келажакда ПСЖ ёки Англия грандлари сафига ўтиши мумкин. Қолаверса, тўпурар учун курашга “Бавария” ҳам қўшилди. Бироқ, мюнхенликлар ҳам, одатда, ўз футболчиларига ўта юқори маош тўламайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар