Бу биринчиси эмас! МЮда энди Антони ҳам жинсий зўравонликда айбланмоқда

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Антони ватани Бразилияда собиқ қиз дўсти Габриелла Каваллин томонидан жинсий зўравонлик, таҳдид ва танага жароҳат етказишда айбланди. Бу ҳақида Бразилиянинг "Globo Esporte" нашри хабар берди. 

Tecno

23 ёшли чарм тўп устаси билан 2022 йилда ишқий муносабатларда бўлган Габриелла Сан-Пауло полициясига ариза билан мурожаат қилгани айтилмоқда. У 20 май куни футболчи томонидан ҳужумга учраганини маълум қилган. 

Шунингдек, аризада "бечора қиз"нинг беҳаё тасвирлар ва таҳдидли хабарлар билан қўрқитилгани ҳам келтириб ўтилган. Ҳозирча футболчи, МЮ вакиллари томонидан бу вазиятга изоҳ берилмади.

Comments

You must be logged in to commet!