Бу бизнинг футболчи! Шомуродов тарих яратди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Европа Конференциялар лигаси финалидан ўрин олган "Рома" - "Фейеноорд" баҳсида "бўрилар" 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Заньоло томонидан 32-дақиқада урилган гол беллашув тақдирини ҳал қилди. 

Биласиз, Рим клуби сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепади. У финал беллашувининг 89-дақиқасида майдонга тушди. 

Шу тариқа, Шомуродов еврокубокларда зафар қучган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди. Шунингдек, у жамоаси ғалаба қозонган финал ўйинида майдонга тушган илк ўзбек ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, яна бир вакилимиз Виталий Денисов 2004-2005 йилги мавсум ЦСКА сафида УЕФА кубоги ғолибига айланган. Бироқ ушбу беллашувда Денисов майдонга тушмаган. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!