Бу дарвозабон Буффондан зўр чиқиб қолди. Буффон унга тан берди!

CHERY AUTO

Италия чемпионатининг минтақавий лигасида “Геотермина” жамоаси дарвозасини қўриқлаётган Жакомо Росси “қуруқ серия” бўйича Жанлуижи Буффон рекордини янгилади.

Tecno

Буффон 2015-2016 йилги мавсумда “Ювентус” дарвозасини 973 дақиқа  дахлсиз сақлаган эди.

Жакомо Росси эса “Геотермина” сафида кетма-кет 11 та учрашувда гол ўтказмади ва унинг қуруқ серияси 1021 дақиқани ташкил қилмоқда.

- Рекордлар янгиланиши шарт. 11 та учрашувда гол ўтказмаслик ҳақиқий қаҳрамонликдир. Балли, Жакомо, - деди Жанлуижи Буффон 31 ёшли ҳамкасбини табриклаб.

43 ёшли Буффоннинг ўзи мавсумни катта футболдаги илк жамоаси – “Парма”да ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!